https://telegra.ph/httpstelegraph-10-20-3

https://telegra.ph/httpstelegraph-10-20-3

Sitora Jamilova

Бухоро шаҳар "Аҳмад Дониш" МФЙ ҳудудидаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси Бухоро вилоят филиалида  “Соғлом она, соғлом бола ва соғлом оила” ҳамда "Коррупсияни олдини олиш" борасида хотин-қизлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси Бухоро вилоят филиали бош шифокори Н.Б.Жўраев кириш сўзи билан очиб, Аёл соғлом бўлса ва у она бўлиб, соғлом фарзандни бағрига босса, бу бизнинг ҳаётдан кўрган меҳримиз, топган оқибатимиз, етган бахтимиздир. Президентимизнинг ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш йўлида кўрсатаётган улкан ғамхўрликларининг самараси ўлароқ, бугун бизнинг юртимизда “Соғлом она – соғлом бола” умумхалқ эзгулик ҳаракати кенг қулоч ёйган. Таъкидлаш жоизки, халқимизга хос бўлган онага, отага шарқона эҳтиром ва иззат кўрсатишдек ибратли қадриятлар истиқлол йилларида янгича мазмун ва маъно касб этди дея қисқача гапириб ўтиб, Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари "Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи" М.Б.Умаровага сўзни берди.

Бухоро шаҳар ҳоким ўринбосари "Оила ва хотин-қизлар" бўлими бошлиғиМ.Б.Умарова сўзга чиқиб, қадрли Юртбошимиз она бахтини, оила мустаҳкамлигини ўйлаб, гўдагининг томирларига ўз ҳаёт ришталарини боғлайдиган онанинг саломатлигига ҳали у она бўлмасиданоқ қайғурмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қизларимиз учун ўз отасиданда зиёд қайғуриши, онасиданда ортиқ куйиниши, ота онаданда зиёд меҳрибонлик кўрсатаётгани, уйида фарзанд, айниқса қиз фарзанд ўстираётган ота оналар қалбини беҳад тўлқинлантиради. Зиммаларига катта масъулият юклайди.

Зеро юртимизда қиз болаларнинг - бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг мактабдан сўнг лицей ва коллежларда албатта таълим олишини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимзда оналик ва болаликнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳаёт тарзи ва моддий аҳволини яхшилаш, уларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида иштирок этиши учун шароит яратишининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатлари яратилган. Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларининг бу кафолати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ҳукумат қарорлари, давлат дастурларида ўз аксини топган.

Шу билан бир қаторда Коррупсияга қарши курашиш борасида сўзни давом эттириб, Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган. Ҳозирда, коррупцияга қарши кураш халқаро миқёсдаги каби республикамизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади дея тўлиқ маьлумот бериш учун сўзни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҲПБ ХҚМБ инспектори капитан М.Нематовага сўзни бердилар.

М.Нематова сўзида Коррупцияга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, унга танқидий ёндошган ҳолда миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш лозим бўлади. Маълумки, коррупция ўзига тамагирликни қамраб олган ҳолда жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емириб, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдиради.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти белгиланган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширишлари назарда тутилган.

Бинобарин, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг бир нечта моддаларида ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Бу борада, давлатимиз раҳбари кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтган.

Йиғилишни баёнлаштирди "Аҳмад Дониш" МФЙ хотин-қизлар фаоли С.Ж.Жамилова










Report Page