https://telegra.ph/

https://telegra.ph/

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЗАРАФШОН ШАҲАР

8-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ


Ҳурматли юртдошлар!

Қадрли ота-оналар! Ўқитувчилар!

Азиз ўқувчилар!

Ҳаммамизга яхши маълумки, кейинги йилларда Ҳукуматимиз томонидан Халқ таълимига катта эътибор қаратилмоқда. Буни тизимдаги ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Бу бежиз эмас, албатта. Юртимизнинг келажаги бевосита бугун умумтаълим муассасаларида таълим олиб, ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ. 

2020-2021 ўқув йилида мактабимизни 95 нафар 11-синф ўқувчилари битиради. Жорий йилнинг айни пайтигача 11-синф битирувчиларининг

2 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини қўлга киритди. Уларнинг  5 нафари IELTS ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлдилар. 

   Юртбошимиз 2019 йил 23 августда ўтказган халқ таълими тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида: “Мактаб - бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи... Мактаб иши бу умуммиллий ҳаракатга айланиши керак”, деган эди. Дарҳақиқат, мактабни ислоҳ этмасдан туриб, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Президентимиз фан ва таълим тизимига тааллуқли бир қатор стратегик йўналишларни белгилаб бердилар. Бундан келиб чиқадиган вазифалар педагогларнинг янгиланаётган Ўзбекистоннинг таълим сиёсати мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англашларини, ўз устларидан тинимсиз ишлашларини тақозо қилади. 

“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, - деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди, таълим даргоҳларида ёшларимизнинг чуқур билим олишлари, кенг тафаккурга эга бўлишлари учун жуда катта имконият ва шарт-шароитлар яратилиб берилди. Эртанги куни учун орзу ҳаваси бўлган ёшларга ҳар томонлама қанот бўладиган таълим тизими вужудга келтирилмоқда. Президентимиз томонидан фан ва таълим тизимига тааллуқли бир қатор стратегик йўналишлар белгилаб берилдики, ундан келиб чиқадиган вазифалар тизимда фаолият олиб бораётган мутахассислар янгиланаётган Ўзбекистоннинг таълим сиёсати мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англашини тақозо қилади. 

Сўнгги йилларда мактабда амалга оширилган ишлар натижасида, фидойи устозларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига бир қатор ютуқлар қўлга киритилиб, ўқув йили якуни бўйича ўз меҳнати билан ўрнак кўрсатган ва қатор ютуқларга эришган педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг меҳнатлари эътироф этилди. Бироқ олдимизда янада масъулиятли жараёнлар турибдики, шаҳримиздаги таълим муассасалари битирувчиларининг келажакда ўз ўрнини топиб кетиши учун муҳим пойдевор ҳисобланган олий таълим муассасаларига қабули, азиз фарзандларимизни мустақил ҳаётга мактабда олган таълими эвазига дадил қадамлар билан кириб бориши кўп жихатдан бизнинг бугунги олиб бораётган фаолиятимизга бевосита боғлиқдир. Мактабнинг 11-синф битирувчилари Абдужабборов Шоҳжаҳон Бекмурод ўғли РИГА “ТЕCХНИCАЛ” университети, Ғафуров Давлат Ғуломович МОСКВА Юқори иқтисодиёт мактаби номли “Илмий тадқиқот” университети Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича жаҳоннинг нуфузли олийгоҳлари талабаси бўлди.

Шу жумладан 2020-2021 ўқув йилида Зарафшон шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактабида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Мактабимизнинг чет тили хусусан инглиз тилига бўлган эътибор туфайли қуйидаги юқори натижаларга эришилди. 

 Мактабнинг 9-“А” синф  ўқувчиси Жамилова Севинч Олимжон қизи

2020-йил  ноябрь ойида ўтказилган “ Фан олимпиадасининг  2-шаҳар босқичида  фахрли 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Маскур ўқувчи 2019-2020 ва 2020-2021-ўқув йилида “ SPELLING BEE” танловининг Республика финал босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Мактабнинг 10-“Б” синф ўқувчиси Уралбоева Динара Исомиддиновна фанга бўлган қизиқиши туфайли инглиз тилини чуқур ўрганиб “2020 International Essay Contest for Young People” танловида қатнашиб сертификатга эга бўлди. Ўзбекистон ва Финландия ўртасидаги қўшма дастурда муваффақиятли қатнашиб Финландияда талим олиш учун мўлжалланган грант соҳибаси бўлди. Ўқув йили давомида мактабимизнинг 5-“Б” синф ўқувчиси Исматова Жасмина Шерзод қизи инглиз тили фанидан кўпгина танловларда юқори натижаларга эришди. Хусусан инглиз тили фанидан ташкил қилинган  “SPELLING BEE” танловида қатнашиб финал Республика босқичида фахрли 2- ўринни эгаллаб кумуш медал соҳибаси бўлди ва 2020-2021 ўқув йилида “HIPPO” танловида қатнашиб Республика босқичига қатнашиш имкониятига эга бўлди. Шу билан биргаликда яна бир истедодли ўқувчимиз Собирова Севинч Содиқ қизи 2020-2021-ўқув йилида ўтказилган “Фан олимпиада” нинг 2- шаҳар босқичига фахрли 2-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Яна бир мувофаққиятларимиздан бири мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Рўзиева Озода Абдуносировнанинг икки нафар ўқувчилари 

9-“А” синф Жамилова Севинч Олимжон қизи ва Хусанова Нилуфар Акбаржон қизи Давлат Тест Маркази томонидан ўтказилган CEFR имтиҳонини юқори натижалар билан топшириб В2 сертификатини қўлга киритишди. Бу албатта қувонарли натижалардан биридир. Рўзиева Озода устозимизнинг беш нафар ўқивчилари 7-“А”синф Рамазонова Маржона, 7-“А” синф Нематова Нигора, 5-“В” синф Зокиржонов Аббос, 5-“Б” синф Исматова Жасмина, 4-“Б” синф Актамова Паризодалар инглиз тили фанидан ўтказилган“EURASIAN SPELLING BEE”номли халқаро танловида намунали иштирок этиб Республика босқичига йўлланма олишди.  

Республика ва халқаро спорт мусобақаларида ўқувчиларимиз Эргашов Суҳроб, Шарипов Суннат Яндашов Нодир, Ҳамидов Адҳам, Аблакулов Бобур, Сулаймонова Рухшона, Шералиев Сардор, Мамадиёрова Гулсевар, Абдуллаев Бобур фахрли ўринларни эгаллади. Ўзбекистон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритишди.

2021-2022-ўқув йилидан бошлаб 8- умумий ўрта таълим мактаби информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб бўлиши биз учун жуда қувонарли ҳол. Мактабнинг ихтисослаштирилган синфларида информатика, математика, физика ва инглиз тили фанларидан дарслар олий тоифали, тажрибали ўқитувчилар томонидан чуқурлаштирилган ҳолда олиб борилади. Дарслар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтилади. Компьютер ва робототехника хоналари 3Д принтерлари ва бошқа қулай электрон жиҳозлар билан жиҳозланиб, ўқувчилар информатика фанига ихтисослаштирилган мактаблар ўртасидаги фан олимпиадаларида қатнашиш ва дастурлаш асослари фанидан SMM,VEB DIZAYN ва бошқа кўпгина соҳаларда фрилансерлик фаолиятини юритиш имкониятларига эга бўлади. Бу йўлда Сиз, азиз ота-оналар, жонкуяр ўқитувчилар, билимли ёшларга таянамиз. Зеро, мамлакатимизнинг эртанги тараққиёти, нурли келажак, ёрқин ҳаёт, фаровон турмуш – барчамизники.

Ҳурматли ватандошлар!

Ота-оналар ва қадрли ўқувчи-фарзандларим!

Юрт шаъни, миллат тақдирига бефарқ бўлмаган барчангизни мазкур лойиҳага қўшилиб, қўлни-қўлгабериб, мунаввар истиқбол сари биз билан бирга одимлашингизга ишонамиз! Бизни Ватан кутмоқда! Оқ йўл азиз битирувчиларимиз!

Барчангизни Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 30 йиллигини ёруғ юз билан кутиб олишда куч-қувват тилайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Ватандошларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан 8-умумий ўрта таълим мактаби директори Искандарова Асолат Сафаровна


Report Page