Оқолтинда сайёр қабул ўтказилди

Оқолтинда сайёр қабул ўтказилди

telegramm.me/huquqiytargibot
Т.Каримов суратга олган


  Оқолтин туман адлия бўлими, туман прокурори, ташкилот, корхона рахбарлари,маҳалла раислари иштирокида тумандаги саноат коллежида мажлислар залида Кўркам диёр маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда 10 дан ортиқ фуқароларнинг оғзаки мурожаатларига мурожаатларига тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан жавоблар берилди, мурожаатларда кўтарилган муаммоларининг ечими  ҳал қилиниши муддатлари ҳақида маълумот берилди.

-Мурожаатларнинг деярли барчаси маиший йўналишда, уй-жой, моддий ёрдам, бандлик ва кредит масалалари бўлди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов. – Шу билан бирга, шу пайтгача ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясидан фойдаланмаган, ноқонуний қурилишларини расмийлаштиришга шошилмаётган фуқароларимиз ҳам бор экан. Ер участкалари тўғрисида ҳам кўп саволлар тушди. Ушбу саволларга малакали мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар берилди.

Шунингдек, қабулга ташриф буюрган фуқароларга  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 461-сонли қарори ижроси, бир марталик акциянинг тугаб бораётганлиги, ўз вақтида расмийлаштирилмаган мулкка ва мулк эгасига нисбатан қандай чоралар кўрилиши ҳақида тушунчалар берилди.

 Шунингдек, аҳолига "Обод қишлоқ", " Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастурлари мазмуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги " Хотин- кизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва  тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- қувватлашга оид чора- тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4235- сон қарори  ҳамда 2019 йил 2 апрелдаги " Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора- тадбирлари тўғрисида" ги ПФ- 5700 сонли Фармойиши мазмун- моҳияти ва жамият ҳаётидаги аҳамияти тушунтирилди.




Report Page