hhh

hhh


•Парваришлаш. Пиёзни баҳорда экиш учун жўяклар кузда олиб

қўйилади. Ёзги-кузги ва тўқсонбости муддатларда пиёз ўртаги, ёзги сабзавот,

картошка ҳамда ғалладан кейин экилади. Пиёз икки-уч марта - дастлаб

ўсимликларнинг бўйи 6–8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб

чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор оралари

15–16 см чуқурликда юмшатилиб бегона ўтлар йўқотилади.

•Ўғитлаш. Пиёз попук илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан

тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки

10

қисмида асосий озиқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади. Бўз

тупроқларда ҳар 10 сотихга ўртача 30 кг азот, 22 кг фосфор ва 9 кг калий

бериш керак. Ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда эса 25 кг азот, 20 кг

фосфор ва 8 кг калий беришни тақозо этади. Кам шўрланган, тупроқ

бонитети паст бўлган ўтлоқи тақир, тақир тупроқларда пиёз етиштирилганда

32 кг азот, 22 кг фосфор ва 10 кг калий бериш керак.


•Суғориш. Ниҳоллар униб чиқаётган ва пиёз боши шаклланаётган

даврда экиннинг сувга талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг охирида

ва пиёз бошлари етилган пайтдагина ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз

камаяди. Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда бахорнинг

охири ёзнинг бошларида пиёз ҳар 7–10 кунда суғорилади. Пиёзбоши тўлиқ

шакиллангандан кейин экин 12–14 кун оралатиб икки марта суғорилади ва

йиғиб-териб олишга бир ой қолганда суғориш тўхтатилади. Сизот суви яқин

бўлган жойларда пиёзни ўсув даврида 7–9 марта суғориш лозим.


•Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Пиёз пашшаси,

тамаки трипси, кузги тунлам ва бошқа зараркунандаларга қарши курашда 10

сотихга препаратлардан Каратэ 5% эм.к. (30–40 мл), Моспилан 25% н.кук.

(25–30 мл), касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, мозаика,

сарғайиш, бўғин чириш касалликларига қарши 1 фоизли Бордо суюқлиги

(мис сульфати бўйича 6–8 кг/га) билан ишлов берилади, 10–15 кунда қайта

ишлов берилади. Топаз 10% эм.к. (12,5–15 мл) ёки Курзат Р н.кук. (200–250

г) препаратларини 60 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.


•Ҳосилни йиғиштириш. Пиёз поялари ётиб қолганда пиёз бошлари

етилган деб ҳисобланади. Пиёз бошлари ковлаб ёки пояси билан бирга йиғиб

олинади.

Report Page