Hhh

Hhh

𝕺𝖑𝖎𝖒𝖔𝖛𝖆 𝕸𝖆𝖋𝖙𝖚𝖞𝖆 𝕸𝖎𝖗𝖟𝖔𝖏𝖆𝖒𝖘𝖍𝖎𝖉 𝖖𝖎𝖟𝖎


Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчи ҳисобланади.

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустакиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан болажонларимизга байрамона кайфият ва кувонч улашиш максадида Бухоро шахар ТФХ касаба уюшмаси томонидан Бухоро шахар 29 ИДУМда болалар акцияси утказилди.

Report Page