Ношукурлик...

Ношукурлик...


“Бу мол-дунё деган нарса ҳайвон кўзини ўйнатадиган кўм-кўк, ширин ўт-ўлан каби фусункор ва лаззатлидир. Кимки нафсини тийиб, эҳтиёжига ярашасини олса, баракали бўлади ва кимки очкўзлик қилиб, эҳтиёжидан ортиғини олса, бебарака бўлади. Бундай одам мечкай ҳайвон кабидир, меҳнат қиладиган қўл тиламчи қўлдан яхшидир”.

Бугунги кунда жуда кўпчилик айниқса бекорчилар учун ижтимоий тармоқлар дарду ҳасратларини тўкиб дардлашадиган дўстга айлангандек гўё. Ҳуддики, бу ижтимоий тармоқлар бирор-бир масалаларни ҳал қилиб берадигандек. Кеча «YouTube» ижтимоий тармоғида Каттабекова Мухаббат, Абдуазимов Санжар, Очилова Умида, Пакирова Робияларни видеосига кўзим тушди.

Айрим фуқаролар, ижтимоий тармоқларда норозичилик кайфиятида, амалга оширилган ишларни кўролмасдан, бир томонлама ёндашиб фикрлар билдириб келишмоқдалар.

Каттабекова Мухаббат, Абдуазимов Санжар, Очилова Умида, Пакирова Робиялар ўз ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқларда юртимизда амалга оширилаётган шунча ижобий ишлар, қилинаётган моддий-маънавий ёрдамлар бўйича фуқаролар ўртасида турли хил салбий тарғибот-ташвиқот ишларини (уй бермаётганлигини, мансабдор шахслар одамларни алдаб юрганлиги ва ҳ.к. кабилар) олиб бормоқда.

Халқимизда бир нақл бор "Фил тўйди, туя тўйди, сен тўймадинг одамзот..." қаердан тўйсин бу Каттабекова Мухаббат дегани. Нима эмиш укаси Турдиев Фахриддинни номидан Ишончномаси бор экан. Яна Нотариусдан тасдиқлатиб олган экан. Турдиев Фахриддин дегани ҳақиқий ЭРКАК экан, мазза қилиб оиласи билан икки ва уч хонали иккита уйида яшаб юрибди.

Бир нарсани эсалатиб қўйишни истайман. Абдуазимов Санжарнинг видеолавҳасини кўрган бўлсангиз, униннг нақадар оғзи шалоқлиги, тилига ортиқча эрк бериши, халқ томонидан сайланган вакилларга қўпол муносабатда бўлиши, унга ваколат берилмаган бўлсада маҳалла идораларининг ишига аралашганлигини кузатгандирсиз. Ўзича бир неча бор Тошкент шаҳрига бориб, ҳақиқатни талаб қиламан деб ижтимоий тармоқларда жар солгунча, муомилангни тўғирлаб ол. Шундоқ ҳам ҳамма сени тилига эрк берадиган, муомиласа йўқ қўпол эканлигинингни, нафақат юртимизга, балки қўни-қўшнисига нафи тегмайдиган инсон эканлигини билиб бўлди.

Шуни билиб қўйишларингни ҳоҳлардимки, Очилова Умида Гулситон шаҳрида қайнонаси билан ижарада яшаб, биз ҳам талофатдан жабр кўрганларданмиз бизга ҳам уй берсин деган мақсадда боғчага жойлашиб олгани таҳсинга сазовордир. Чунки у ерда уч маҳал иссиқ овқат, кийим кечак билан таъминланган бўлса. Биринчидан бир хонали бўлса ҳам ҳамма шароитга эга уй берилган экан. Яна бундан ортиқ нима керак экан? Эй ношукур инсон.

Наҳотки, юртимизда шундай бошқа шахсларнинг қадри-қимматини билмайдиган, ўзини катталарни ҳурмат қилмайдаган, ҳатто оддий муомила маданиятини билмайдиган “адолат истовчи” блогерлар кўпайиб кетган бўлса. Аксариятини тагини суриштирсанг, юқоридагидек нафси қулига айланганлиги, ношукурлиги ва боқимандалиги билиниб қолади.

Тўғри, ношукурлик бўйича қонунда жазо йўқ. Бироқ, ношукурликнинг ҳукми борлиги аниқ. Инсон фақат бугуни билан яшамаслиги, охиратни ҳам ўйлаши керак.

Афсуски, «Шурикнинг саргузаштлари» фильмида танқид қилинган «текинтамоқ гражданлар» ҳамон бор. Моддий ёрдам янги кўп қаватли уйлардан маҳалла, ҳокимлик ва бошқа ташкилотлар орқали тарқатилгани учун ўз манфаатидан бошқа нарсани билмайдиган «шу гражданлар» ишга киришди. Ҳозирги кунда «бу гражданлар» уй беришни талаб қилишидан ташқари, давлат фақат менга моддий ёрдам бериши, мени боқиши керак дейдиган даражага етишди. Ҳудди қачондир халқ учун ишлашгандай... 

Мақоламни ўқиб, ўзингиз тўғри деб ҳисоблаган хулосани чиқаринг.

Бугун аввало кўрган кунимизга, эришган ризқимизга шукр қилайлик. Ҳалоллик ва эзгулик шиоримиз бўлсин. Зеро, ношукурлик барча балоларнинг боши эканлиги ҳақ гап.

Report Page