Ҳайдовчиларга

Ҳайдовчиларга

🌐OLTIARIQ_TV

ЙПХ ходимларини фото ва видеога олишга рухсат берилди

Ҳайдовчиларга ЙПХ ходимларини фото ва видеога олишга рухсат берилди

Ваниҳоят, Ўзбекистонда кўплаб можароларга сабаб бўлаётган ҳолатга аниқлик киритилди – ЙПХ ходимларини суратга олишга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда "norma.uz".

“Ўзбекистонда 4 декабрдан бошлаб ЙПХ ходимлари ҳаракатларини фото ва видео суратга олишга расман рухсат берилди. Фақат фото ва видео суратга олиш таъқиқланган жойлар бундан мустасно”, - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари, ҳайдовчилар учун видеога олиш – кўнгилли иш бўлса, ЙПХ ходимлари учун бу - мажбурий амалиётга айланади. 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча ЙПХ ходимлари танага мустаҳкамланадиган мобил камера билан жиҳозланади. Камераси бўлмаган ходимга - ҳужжат тақдим этиш шарт эмас, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4 декабрь куни қабул қилинган 975-сонли қарорида ЙПХ ходимлари фаолиятига доир муҳим ўзгаришлар киритилган. Хусусан, ходимлар фақат белгиланган жойларда хизмат олиб боришлари, уларнинг яшириниши мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтилган.

Report Page