Хачапури

Хачапури

Xosiyat_Shams

Хачапури


Хамир учун керакли масаллиқлар:

·        50 гр сут

·        50 гр сув

·        0.5 ( ½ ) чой қошиқ шакар

·        0.5  (½ ) чой қошиқ дрожжи

·        1/3 чой қошиқ туз

·        20 гр салат ёғи

·        160 гр ун

Бошқа керакли масаллиқлар:

·        150 гр сыр

·        1 та тухум

·        20 гр сариёғ

 

Тайёрланиш жараёни:

1.      50 гр сут ва 50 гр сувни бир идишга солиб илитиб оламиз. Сўнгра устига 0.5 ( ½ ) чой қошиқ шакар ва 0.5  (½ ) чой қошиқ дрожжи солиб 7 дақиқага иссиқ жойга олиб қўямиз.

2.      Кейин, устига 1/3 чой қошиқ туз, 20 гр салат ёғи ва 160 гр ун солиб юмшоқ хамир қориб устини елим пакет билан ёпиб 20 дақиқа давомида ошириб оламиз.

3.      150 гр сырни қирғичдан чиқариб оламиз.

4.      Ошиб чиқгач хамирни калка қоғози ёки махсус коврик устида жўва ёрдамида озгина ун сепиб ёйиб оламиз.

5.      Сўнгра ичига сырни солиб расмда кўрсатилгандек икки четини ўраб оламиз.

6.      Устига озгина тухум суртиб қизиган духовкага қўйиб 160°C ҳароратда 30 дақиқа давомида пишириб оламиз.

7.      Кейин, ўртасига 1 та тухумни чақиб яна 4-5 дақиқага духовкага қўйиб оламиз.

8.      Газдан олиб 20 гр эриган сариёғни устига суртиб чиқамиз.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

Report Page