Янги бино фойдаланишга топширилди

Янги бино фойдаланишга топширилди

Денов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ республика бўйлаб босқичма-босқич «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари қошида бино ҳамда автотранспорт воситаларини сақлаш учун автотураргоҳлар қурилмоқда.

Денов туман ҳокими Бахтиёр Ибатов томонидан ана шундай бино ва автотураргоҳлардан бири Сурхондарё вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Денов туман филиали қошида қад ростлаб, фойдаланишга топширилди.

Асосийси, бино ва автотураргоҳ замон талабларига мувофиқ тарзда қурилди. У ўз ичига маъмурий идора, тиббиёт хонаси, ювиниш ва дам олиш хоналари, ҳамда моддий-техник марказ иншоотларини ўз ичига олган.

Фаолият учун 18 та «ISUZI» русумли чиқинди ташиш транспорти, 1 та самосвал, 1 та бульдозер ажратилди.

Сўнгги пайтларда ушбу корхона ва унинг ҳудудий бўлимлари моддий-техника базасининг мустаҳкамланаётганлиги жойларда суюқ, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тартибини самарали йўлга қўйиш, жамоат жойларининг санитария ҳолатини яхшилаш имконини янада оширмоқда.

Иншоотнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга, турмуш шароитини яхшилашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бераётгани таъкидланди.

Денов туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Расмий саҳифалари:

Telegram | Facebook

Report Page