ХАБАР

ХАБАР

Каримберди Тўрамурод

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ХАБАРИ

Самарқанд шаҳридаги лифтларнинг ҳолати юзасидан бўлаётган турли шикоят ва мурожаатлар юзасидан Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси хабар қилади:

Самарқанд шаҳарининг

Рўдакий кўчасидаги 175, 175 а, 175 б, 175 с, 78, 187, 187 а, 107, 149 а, 179 а, 147 а, 97 а, 179, 105, 85 ва 92 б;

Гагарин кўчасидаги 60 а ва 60 б;

Нарпай кўчаси 59;

Беруний кўчаси 20 а;

Ислоҳот кўчаси 15;

Сартепо масканидаги 169;

Туркистон кўчасидаги 169;

Амур Темур кўчаси 202 уйларда яшовчи аҳоли диққатига!

Сиз яшаётган кўп қаватли уйларга ўрнатилган лифтларнинг носозлиги ва сизларга етказилаётган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бугун вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Негматов бошчилигида ушбу уйларни қурган хусусий қурилиш ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда бу уйларга лифт ўрнатган ташкилотлардан бири бўлган “LIFT GROUP” МЧЖ раҳбари Алишер Каримов иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда лифт ускуналариниг носозлиги, тегишли ҳужжатлар олинмаганлиги, лифтларнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Қурилиш ташкилотлари лифт ускуналарини ўрнатиш, тегишли ҳужжатларини тақдим қилиш ҳамда давлат комиссиясига топшириш шарти билан лифт ўрнатиш учун масъул бўлган корхоналар билан шартнома имзолаган, бироқ улар лифтларни тўлиқ ўрнатмасдан, тегишли ҳужжатларни тақдим қилмасдан, турли хил важларни келтириб, тўрт-беш йилдан буён қурилиш ташкилотлари раҳбарларини ҳам аҳолини ҳам алдаб келмоқда. Қурилиш ташкилотларининг уларга қилган мурожаатларини шунчаки этиборсиз қолдирмоқда.

Йиғилишда иштирок этган “LIFT GROUP” МЧЖ раҳбари Алишер Каримов ҳамманинг олдида икки ҳафта ичида ўзи лифт ўрнатган уйлардаги барча камчиликларни бартараф қилишга ваъда берди.

Ушбу ваъда инобатга олиниб, шаҳардаги носоз лифтлар, ишламай турган, тегишли ҳужжати олинмаган лифтлар, яроқсиз лифтларни ўрнатган барча корхона раҳбарларига икки ҳафта қатъий муҳлат берилди ва шундан кейин ҳам ўз камчиликларини бартараф қилмасалар, тегишли тартибда жавобгарликка тортиш масаласи қўйилди.

Лифтлар носозлигидан азият чекаётганнатижада турли идораларга устма-уст шикоят қилишга мажбур бўлаётган ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!

Мазкур муаммо ва берилган ваъда ижросини ўрганиш учун бу мавзуга икки ҳафтадан кейин қайтамиз ва юқорида эслатиб ўтилган уйлардан видеолавҳа тақдим этамиз.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати. 


Report Page