Хабар.

Хабар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ дин пешволар ва олимларимиз, ВАҚФ жамғармаси вакиллари Тошкент шаҳри ва вилоятида мусулмонларимиз билан учрашувларини давом эттирмоқдалар. Пешин, аср, шом ва хуфтон намозларидан олдин ва кейин илмий суҳбатлар, саволлар ва жавоблар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларга ВАҚФ жамғармаси ҳамда мусулмонлар идорасининг ёрдам фондидан маблағ тарқатилиши амалга оширилмоқда. Шу ўринда ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратларининг қуйидаги сатрлари ёдга тушади:


Кимки бир кўнгли яримнинг хотирин шод айлади,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлади.


ВАҚФ хайрия жамғармасига, масжидлар воситасида ёки билвосита эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган барча-барчанинг бергувчи қўли қуримагай, иншааллоҳ.



Report Page