Хабар...

Хабар...

Телеграм канал: @Qashqadaryo_ahli

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2020 йил 22 февраль куни соат тахминан 03:00 ларда Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи “Хамид-Зилоли” автомобиль йўлининг 39 километрида, 3 нафар номаълум шахслар “Nexia” русумли автомашинасида 33 ёшли Ф.Ю.,нинг бошқарувидаги “ISUZU” юк автомашинасини тўхтатиб, унга тегишли бўлган бир дона “Samsung” русумли уяли телефон аппарати, юк автомашинаси йўл варақаси, 180 000 сўм пули ҳамда автомашина юкхонадан 6 дона карам маҳсулотини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Деҳқонобод туманида яшовчи 25 ёшли Ж.С., О.Ж. ва А.Н.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан бир дона “Samsung” русумли телефон аппарати, 6 дона карам ва шаҳарлараро рухсат берувчи юк хати тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонлан қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page