Хабар...

Хабар...

Телеграм канал: @Qashqadaryo_ahli

ЧИҚИНДИХОНАГА КИРИШНИ ИСТАМАЁТГАН ЧИҚИНДИЛАР ёки "QASHQADARYO AHLI"га Китобдан қилинган мурожаатга ЭЪТИБОР!

Китоб шаҳри Янгиобод МФЙ даги 2-сонли чиқиндихона ва унинг атрофида сочилиб ётган чиқинди ТОЗАЛАБ ОЛИНДИ.

Қўшимчасига одамлар саломатлигига "зарар" етмаслиги учун уйлар атрофи ҳам тозалаб берилди.

ҲА, ШУНДАЙ ҚИЛИНДИ!

Бугун, бутун мамлакатимизда, жумладан, Китоб туманида ҳам ҳеч бир мурожаат беэътибор қолдирилмаяпти.

Биз ҳам телефонда олинган қисқа лавҳаларни кўриб, чиқиндилар вақтида олинмаётган экан, деган ўйда бўлдик. Бироқ, манзилга борганимизда масаланинг бошқа муҳим бир жиҳатига ҳам эътибор қаратиш кераклиги маълум бўлди.

"Qashqadaryo ahli" телеграм каналига видео ташлаган, обуначи ҳам шу маҳаллада яшаса керак?! Афсуски, мурожаатида ушбу фуқаро ўзини таништирмаганлиги боис, у киши билан кўришиб, гаплашишни имкони бўлмади.

МУАММОНИНГ САБАБИ ва МАСАЛАНИНГ ЕЧИМИ қаерда эканлигини шу жойда яшовчи фуқаро, маҳалла раисининг сўзларидан янаям аниқроқ билиб олиш мумкин бўлади.

ҚИЛИНГАН АМАЛИЙ ИШ: Телеграм канал обуначиси видеомурожаатида кўрсатган жойга туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси ва "Тоза ҳудуд" ДУК ходимлари, барча бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳозир бўлишиб, "ЧИҚИНДИХОНАГА КИРИШНИ ИСТАМАГАН", шунинг учун чиқиндихона эшиги олди ва унинг атрофидаги 15-20 метр радиусда сочилиб ётган маиший чиқиндилар тозалаб олиб чиқиб кетилди. Ушбу амал бундан буён ҳам график асосида "Тоза ҳудуд" ДУК туман филиали томонидан мунтазам бажариб борилади ва назорат қилинади.

ИЛТИМОСНОМА: Қадрли, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган азизлар!

Уйдан маиший чиқиндиларни чиқариб ташлашда эътиборли бўлайлик! Чиқиндиларни махсус ажратилган жойгача элтиб ташлашга эринмайлик.

Чунки, бу маҳалла ва уй ўзимизники!

Маҳалланинг тозалиги ва ободлигидан биринчи навбатда ўзимиз манфаатдор эмасмизми?

Мурожаатда айтилганидек, саломатлигимизга зарар етишига ким сабабчи бўляпти?! Ўзимиз ва ўзимиз билан бир маҳаллада яшаб келаётган кўздек қўшнимиз эмасми?!

КИТОБ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Report Page