Хабар...

Хабар...

Телеграм канал: @Qashqadaryo_ahli

Равшан Эрматов Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 21-февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги бино фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Очилиш маросими Қашқадарёлик спортчилар учун катта байрам сайлига айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. Сабаби, маросим давомида 126 нафар умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларига тренер-инструкторлик қилиш учун сертификат ва 26 та спорт таълим муассасаларига Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдим этилган спорт жиҳозлари ҳам топширилди.

Тадбир давомида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевлар 5000 нафарга яқин спортчи ёшлар билан учрашишди.

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг янада ривожланиши йўлида қилинган ишлар ҳамда эришилган натижалар хусусида тўхталибгина қолмай, Қашқадарё вилоят спортчи-ёшларига юқори натижаларга эришишлари учун мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари, кўзланган мақсадга эришиш учун мустаҳкам ирода ҳамда тинимсиз меҳнат талаб этилишини ва бу ҳаракатлар албатта ўз натижасини беришини таъкидлаб ўтди.

Report Page