Хабар...

Хабар...

Телеграм канал: @Qashqadaryo_ahli

Қашқадарё вилояти раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 10 та қишлоқни ўз ичига олган Яккабоғ туманининг "Татар" ҚФЙ ҳудуди бўлди.

Қашқадарё вилоят ҳокими Яккабоғ тумани тоғларида жойлашган қишлоқларда

- Тоғда яшашнинг ҳам ўз гашти бор, - дейди неварасини чопонига ўраб дукондан қайтаётган Абрай бобо. - Қиш ойларини айтмаса, бошқа фаслларда бу жойлар жаннат жойлар! 

"Татар" ҚФЙга ҳам вилоят ҳокимини совғаси - махсус Халқ кутубхонаси етиб борди. 

Маълумот ўрнида, шу каби илк кутубхона Шаҳрисабз туманининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган Сарчашма қишлоғида ўрнатилган эди.

Татар. Уруш фахрийсининг кўчасида 1941-1945 йиллар хотираси акс эттирилди.

"Татар" ҚФЙдаги носоз кўприк таъмири учун 1.5 миллиард сўм атрофида маблағ ажратиладиган бўлди

Вилоят ҳокими жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Яккабоғ туманида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида "Нов" қишлоғи аҳолиси томонидан билдирилган носоз кўприк кўздан кечирилди. Аҳолининг таъкидлашича, баҳор ойларидаги сел оқибатида кўприк таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. 

Кўприк таъмири учун жорий йилда 1.5 миллиард сўм атрофида (смета асосида) маблағ ажратилиб, замонавий кўринишда фойдаланишга топшириладиган бўлди.

Суратлар муаллифи: М. Комилов

Report Page