Хабар...

Хабар...

Телеграм канал: @Qashqadaryo_ahli

Қашқадарёлик фуқаро сохта пул ясаб, банкдаги қарздорлигини ёпишга уринди ва жавобгарликка тортилди, дея хабар берди “Darakchi” мухбири.

Аниқланишича, Касби туманида яшовчи Б.А. 8 миллион 600 минг сўм сохта пул ясаб, банкка 5 миллион сўм сохта пул топширади ва кредитдан қарздорлигидан ёпмоқчи бўлади. Бироқ, банк ходимлари пулнинг сохта эканлигини аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

Аниқланишича, Касби туманидаги хусусий корхона раҳбари Б.А. 2019 йил 12 ноябрь куни ижара олинган тикувчилик цехида 172 дона 50 минг сўмлик купюрадаги 8 миллион 400 минг сўм қалбаки пул ясайди. 2019 йил 16 ноябрь куни 98 дона 50 минг сўмлик қалбаки купюрага 2 та ҳақиқий 50 минг сўмлик пул қўшиб, 5 миллион сўмни АТ “Халқ банки” туман филиалига топширади ва ноябрь, декабрь ойи учун кредитдан юзага келган қарздорлигини тўламоқчи эканлигини билдиради. 

2020 йил 18 февраль — сешанба куни Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди раиси Махфират Очилова мазкур ишни кўриб чиқиб, сохта пул ясовчи Б.А.га энг кам ойлик иш ҳақининг 22 баравари — 4 миллион 906минг сўм жарима жазосини тайинлади. 

Report Page