Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларида вилоятлардан келган ишчи-ходимлар, ҳарбий қисм аскарлари ҳамда туман аҳолиси учун вилоят Маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларида вилоятлардан келган ишчи-ходимлар, ҳарбий қисм аскарлари ҳамда туман аҳолиси учун вилоят Маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Bahtigul Xidiraliyeva

Сирдарё вилояти Сардоба туманида сув омбори ёрилиши натижасида Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларига талофат етган. Ушбу талофатни бартараф этишда вилоятлардан ишчи-ходимлар, ҳарбий қисм аскарлари, қурувчилар ўз техникалари билан ҳашарга келишган. Қарийб 24-кундан буён талофат кўрган ҳудудларда шиддат билан ишлар қизғин давом этмоқда.

Сирдарё вилоят ҳокими ташаббуси билан жорий йилнинг 24-май куни Рамазон ҳайити муносабати билан вилоят Маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастури аввалида вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Эркин Худайқулов улуғ Рамазон ҳайити байрами билан барчани муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, юртимизга тинчлик-ҳотиржамлик тилади.

Шундан сўнг, вилоятлардан келган ишчи-ходимлар, ҳашарчилар ҳамда туман аҳолиси учун аталган маданий ҳордиқ концерти бошланди.

Файзли кунда байрам куй-қўшиқлар ва рақслар билан юқори кайфиятда давом этди.

Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА


Report Page