Гулнора

Гулнора

Shakh🦁

Гулнора Каримова ҳақида янгилик тарқалмоқда!


Гулнора Каримованинг ўғли Ислом ўз Инстаграм саҳифасида онаси Ўзбекистондаги янги раҳбариятнинг сиёсатини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини ёзди. "Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббусига кўра кўплаб янги лойиҳалар амалга ошириляпти ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди", - деб ёзди ёш Ислом Каримов ўз баёнотида. "Онамнинг ишонишича, ўзгаришлар бугун бошланиши керак, биз ҳар доим узоқ келажакни кутиб яшай олмаймиз", - дейди Ислом Каримов (Фото жамоатчилик учун очиқ бўлган Ислом Каримовнинг Инстаграм саҳифасидан олинган).

Report Page