Ижтимоий тармоқларда "Газ бирор марта берилгани йўқ. Бизга амалий ёрдам беришларини сўраймиз...” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат юзасидан
@guliston_t_pressГулистон тумани «Юлдуз» МФЙ Шодлик массиви Ибрат кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан газ таъминотини яхшилаб берилишини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатлари туман хокимлиги, «Худудгаз Сирдарё» ГТФ "Гулистонтумангаз» бўлими ва тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди.
Ушбу мурожаат юзасидан шуни маълум қилмоқчимизки, «Худудгаз Сирдарё» ГТФ "Гулистонтумангаз» бўлимининг маълумотномасига асосланиб, ҳозирги кунда об-ҳавонинг пасайиши натижасида табиий газга бўлган эҳтиёж ҳам ошган. Юлдуз маҳалласи "Шодлик" массиви "Ибрат" кўчасидаги хонадонлар марказий юқори босим ГТҚ (газ тарқатиш қурилмаси)дан узоқ масофада яъни охирги истеъмолчи бўлганлиги сабабли ҳамда юқори босимли газ қувурида босим 0,1 минг метр кубга тушиб кетганлиги боис ушбу хонадонларга табиий газ босими меъёрида етиб келмаганлигини маълум қилинган.
Шундай бўлсада, "Гулистонтумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ушбу маҳаллада режим созлаш ишлари амалга оширилганлиги сабабли, бугунги кунда маҳаллада табиий газ таъминоти меъёрида таъминланаётганлигини маълум қиламиз.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати