Гулистон туманида “Сайхун” маънавият фестивали доирасида маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Гулистон туманида “Сайхун” маънавият фестивали доирасида маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

@guliston_t_press

2021 йил 21 декабр куни туман ҳокими, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раисининг чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, 23-25 декабр кунлари тумандаги барча корхона ва ташкилотларда “Сайхун” Маънавият Фестивалини юқори савиясида ташкил етиш мақсадида бир қатор топшириқлар берилди ва қуйидаги ишлар амалга оширилди.Жумладан: “Сайхун” Маънавият Фестивали доирасида туман касб-ҳунар мактабида “Тарбияда танаффус бўлмайди” мавзусида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.

Фото.Гулистон тумани

Юртимизда доимо кўпни кўрган нуронийлар халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборган кўплаб езгу ишлар, келажакни барпо етишда ёшларнинг ўрни қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўлқинланиб гапиришади. “Сайхун” Маънавият Фестивали доирасида туман касб-ҳунар мактабида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Фото.Гулистон тумани

Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида "Сайхун" Маънавият фестивали доирасида "Абдулла Орипов издошлари ва "Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони" кўрик-танлови ташкил этилди. 

Фото.Гулистон тумани

Тумандаги 25 та маҳаллада “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ҳар бир маҳалладан 5 нафардан жами 125 нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар нуронийларга бириктирилди.

"Сайхун" Маънавият фестивали доирасида тумандаги маҳаллаларда бириктирилган нуронийлар томонидан “Бир болага етти маҳалла ота-она”, “Келажак авлод учун” мавзуларида тадбирлар ташкил этилди.

Фото.Гулистон тумани

Тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Эртаклар миллий ўзликка етаклар” мавзусида бадиий кечалар ва тадбирлар ташкил этилди.

Фото.Гулистон тумани

Тумандаги барча корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани

“Маънавият фестивал”ларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишлари; аҳолининг кенг қатламлари, аввало, ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб бериш; бугунги кунда амалга оширилаётган, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтиришдан иборатдир.

Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси











Report Page