Мулк ҳуқуқи дахилсиздир?

Мулк ҳуқуқи дахилсиздир?

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг очиқ суд мажлисида даъвогар С.К.нинг жавобгарлар Ф.П. ва Ф.А.ларга нисбатан ноқонуний қурилган қурилмани бузиш ва ер участкасидан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги фуқаролик иши кўрилиб, унга кўра, жавобгарлар 1989 йил 5 октябрдаги олди-сотди шартномасига асосан, Мирзаобод туман ҳудудида жойлашган нонвойхона биноси ва ер участкасига ноқонуний равишда кириб, қўшимча биноларини бузиб, турар-жой сифатида ўзгартириб фойдаланиб келган.

Жавобгарларга ушбу ер майдонини бўшатиш ҳақида огоҳлантириш берилган, бироқулар томонидан қаршилик кўрсатиб келинган.

Суднинг 1995 йил 19 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан мол-мулкни қайтариб олиш ва олдисотди шартномасини бекор қилиш ҳамда кўчмас мулк биржаси қарорини бекор қилиш ҳақидаги фуқаролик иши кўрилиб, даъво қаноатлантирилган.

Суд, қарорида умумий майдони 45,3 кв.м. бўлган бино майдони жавобгарнинг эгалигидан кайтарилганва жавобгарга берилган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига тегишли ўзгартириш киритилган.

Жавобгарлар туман ҳокимининг қарориасосиданотариал идора томонидан қайд этилган ҳадя шартномасини расмийлаштириб олишган ва даъвогарни кўп йиллар давомида давлат идораларига мурожаат қилишга мужбур қилишган.

Суд мажлисида томонларнинг важлари тингланиб, фуқаролик ишга илова қилинган хужжатларга асосланиб, даъвогарнинг бузулган ҳуқуқлари тикланди.

Суд, даъвогарнингдаъво аризасини қаноатлантириб, ноқонуний қурилган қурилмалар жавобгарлар ҳисобидан буздириш вамажбурий тартибда кўчиришҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Хуршид Миршаев

Фуқаролик ишлари бўйича

Гулистон туманлараро суди судьяси.

Б.Нурматов

Судья ёрдамчиси

Report Page