Гулистон туманида “Темир дафтари”га киритилган оилаларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Гулистон туманида “Темир дафтари”га киритилган оилаларнинг бандлиги таъминланмоқда.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 26 февраль куни ўтказган видеоселекторларида ҳудудларда аҳолини камбағаллик даражасидан чиқариш ҳамда уларни доимий қўллаб қувватлаш бўйича секторлар бўйича “темир дафтар” юритиш топшириғи берилган эди. «Темир дафтар» – бу оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган Saxovat.argos.uz дастури. Ушбу дастурга ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар киритиб борилади.

Туман ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 1 минг 674 та оила “Темир дафтар”га киритилган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг 1 минг 526 та оила рўйхатдан чиқарилди.

Жумладан, тумандаги "А.Яссавий" маҳалласида яшовчи Джуманова Дилфузанинг оиласи “темир дафтар”га киритилган эди. Унинг оиласига "Хар бир оила-тадбиркор" дастури доирасида 30 млн. сўм кўйчиликни ривожлантириш мақсадида кредит берилган эди. Д.Джуманова ушбу кредитга 15 бош қўй олиб, бугунги кунда парваришлаб, уларни кўпайтириб, доимий даромадига эга бўлмоқда. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги ва мутасаддиларнинг саъй харакатлари билан Д.Джуманованинг қизи Гулистон шаҳридаги "Фортуна текстил" МЧЖ га ишга жойлаштирилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Ушбу оилага “Қурбон ҳайити” арафасида ва янги ўқув йилининг бошида вояга етмаган фарзандлари учун берилган бир марталик моддий ёрдам пули билан молиявий аҳволини нисбатан яхшилаб олган бўлишса, Д.Джуманова ўзи ва қизининг бандлиги таъминланганлиги доимий даромад манбасига эга бўлиши учун асос бўлди. Ушбу оила даромадларини янада кенгайтириш мақсадида "Иссиқхона" қуришни хам режалаштирган.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page