Гулистон тумани ҳокимлигида коммунал тўловлардан қарздорликни қисқартириш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Гулистон тумани ҳокимлигида коммунал тўловлардан қарздорликни қисқартириш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йил 26 декабр куни Гулистон тумани хокимлигида туман хокими биринчи ўринбосари Б.Ботиров, туман прокурори ўринбосари У.Қўшбоқов ва Мажбурий Ижро Бюроси раҳбари Қ.Хакимов бошчилигида туман ташкилотлари ҳамда аҳолини коммунал тўловлардан қарздорлигини қисқартириш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиш бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳи йиғилишда тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам иштирок этишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда кейинги вақтларда эътиборнинг сусайиши ёки бошқа сабаб билан етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни амалга оширишда камчиликлар кузатилганлиги, оқибатда катта миқдорда қарздорликлар юзага келмоқда. Йиғилишда қайд этилишича тумандаги Зарбдор, Юлдуз маҳаллаларида аҳолига етказиб берилган газ ва электр энергия тўловларини ундирилиши тўғри йўлга қўйилмаганлиги ҳамда Сойибобод, Чортоқ, А.Навоий маҳаллаларида аҳолини газ ва электр энергиядан қарздорлиги ой бошига нисбатан кўпайганлиги қайд этиб ўтилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда маҳаллалар кесимида ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ишчи гуруҳ фаолиятини кунлик сўров тизими орқали баҳолаб борилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, хонадонларнинг 300 минг сўмдан юқори бўлган қарздорликлари бўйича хар бир маҳалла ва истеъмолчилар кесимида алоҳида рўйхат тузилиб, ишчи гурухи томонидан қарздорликларни ундириб олиниши юзасидан чора- тадбирлар белгилаб олинди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page