Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров байрам арафасида туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Байрам арафасида дардларига шифо кутиб ётишган беморлар кўзлари кутилмаган эътибордан қувончга тўлди. Бугун Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров байрам арафасида туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган беморлар холидан хабар олиб, уларни дардларидан фориғ бўлишларини тилаб, улар билан суҳбатлашиб, кайфиятларини бир оз бўлсада кўтариш мақсадида байрам совғалари улашди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бемор энг аввало, яқин инсонларини кўришни истайди, уларни кутади. Чунки ҳасталик одамни бир оғиз таскин-тасалли, умидбахш сўзга муҳтож этиб қўяди. Беморнинг холидан хабар олиш - эзгу иш. Бу нафақат ҳаста инсон, балки ха­бар олгувчининг қалбига ҳам ёруғлик бахш этади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шундан сўнг, туман ҳокими Ш.Гафуров аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини кузатиб, туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ходимлари билан суҳбатлашиб, шароитлар борасида уларнинг фикрини эшитиб, тиббиёт ходимларига бу борада тавсия ва маслаҳатлар берди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Туман ҳокими кириб келаётган "Янги йил" байрами билан тиббиёт бирлашмаси ходимларини табриклади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page