Гулистон туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди (фото)

Гулистон туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди (фото)

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Гулистон туманида жорий йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди.

Ўқув марказининг очилиш маросимида Гулистон тумани ҳокими ўринбосари О.Жўраев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, "Ўзкомназорат" ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят IT-Center вакиллари,  маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Мазкур ўқув марказ замонавий компьютер жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминланган бўлиб, ҳудуд ёшларига рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслар ташкил этиш ва киберспортни янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун мўлжалланган.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шунингдек, ўқув марказида маҳаллий ҳокимлик, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш кўзда тутилган.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page