ҚОНУНЛАРГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР АСОСИДА ФУҚАРОЛАРГА ЕНГИЛЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

ҚОНУНЛАРГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР АСОСИДА ФУҚАРОЛАРГА ЕНГИЛЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

@guliston_t_press

Судларда ишларни кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, «бир суд — бир инстанция» тамойили жорий этилмоқда. Янги киритилган ўзгартиришларга кўра, халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли яъни биринчи инстанция туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича вилоят судлари,апелляция инстанция вилоят даражасидаги судлар, кассация инстанцияси (Олий суд) судлари тизими яратилади.

Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги, жорий йилнинг 1 декабрь кунидан бошлаб маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро хужжатлари Бюро органларига жаримани ихтиёрий тўлаш учун муддатлар тугаганидан сўнг тақдим этилиши, 2021 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тартибда қарздор жисмоний шахснинг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа хужжатларнинг реквизитлари), қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилиши, 2021 йил 1 мартдан бошлаб алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши каби тартиблар ўрнатилиши белгиланган.

Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.

Суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадида прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, амалда мавжуд бўлган тарафларнинг шикояти ва прокурорнинг протестини кўриб чиқишнинг фарқли нормалари бекор қилинмоқда.

Барча инстанция судларига мурожаат қилишда прокурорнинг бошқа тарафлар билан тенг, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда унинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга экани тўғрисидаги нормалар киритилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди раиси М.Сафаров

Report Page