“Мустаҳкам оила – юрт таянчи”

“Мустаҳкам оила – юрт таянчи”

@guliston_t_press
Фото: Гулистон тумани

Бугун Гулистон туман хокимлиги фаоллар залида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938 сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан "Мустаҳкам оила –юрт таянчи” мавзусида “Ахил оила” акцияси  ўтказилди. 

Фото: Гулистон тумани

Йиғилишда  туман ва вилоят Кенгаши депутатлари, Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи, ФИБ Гулистон туманлараро Судининг раиси, туман ИИБ, тумандаги  барча МФЙ раислари, МФЙ раисларнинг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, дин уламолари иштирок этишди ҳамда маҳаллалардан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ҳам таклиф этилган. Аввало йиғилишдан олдин  “ Мустаҳкам оила -юрт таянчи” мавзусида видеоролик намойиш қилинди.

Фото: Гулистон тумани

 Бўлиб ўтган йиғилишда  туман ҳоким ўринбосари Ш.Хушмуратов  "Мустаҳкам оила – юрт таянчи" ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлади. Ўз сўзида оилаларимиз барқарор, мустаҳкам бўлишида кексалар тажрибаси, ёши катталар ўгити, миллий анъаналаримизни ҳамиша ёдда тутиши, шу орқали жамиятда фаровонликка эришиши айтиб ўтилди. Бежиз кексалар  ўз дуоларида мамлакатга, оилаларга тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилашмайди, ота-боболаримиз таъбири билан айтганда оила муқаддаслиги, унинг мустаҳкамлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш эр-хотиннинг бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди.  

Фото: Гулистон тумани

Оилавий ажримларнинг сабаблари ва ажримнинг олдини олиш, оилаларни сақлаб қолиш юзасидан ФИБ Гулистон туманлараро Судининг раиси Н.У.Муратов  оилалардаги келишмовчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда ассосан эр-хотин келишмовчилиги,  моддий етишмовчиликлар, 3-шахс аралашуви, оилага эр ёки аёлнинг хиёнати ва бошқа арзимас сабаблар  бўлаётгани айтиб ўтилди. Оилалар ўртасидаги келишмовчиликларниинг олдини олиш борасида Суд раиси билан савол жавоблар ҳам бўлиб ўтди.

Фото: Гулистон тумани

Йиғилиш якунидан   сўнг  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда ФИБ Гулистон туманларо Суди раиси Н.Муратов томонидан нотинч, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш учун ушбу оила вакиллари билан  индивидуал суҳбатлар ташкил этилди ҳамда икки оиланинг яраштирилишига эришилди.

Гулистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.



Report Page