"Ёшлар фестивали" доирасида Гулистон туманида мини футбол мусобақаси ўтказилди.

"Ёшлар фестивали" доирасида Гулистон туманида мини футбол мусобақаси ўтказилди.

@yoshlarovozi_new
Фото: Баҳромжон Бобокулов

Гулистон туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамда бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора -тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида Гулистон туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Ёшлар фестивали" доирасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди.

Фото: Баҳромжон Бобокулов
Фото: Баҳромжон Бобокулов
Фото: Баҳромжон Бобокулов
Фото: Баҳромжон Бобокулов

Мини футбол мусобақаси шиддатли ва кўтаринки руҳда ўтказилди ва жамоалар ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилишди.

Фото: Баҳромжон Бобокулов
Фото: Баҳромжон Бобокулов
Фото: Баҳромжон Бобокулов

Якунда Туман касб-ҳунар мактаби жамоаси биринчи, 70-мактаб-интернати жамоаси иккинчи, Ёшлар етакчилари жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

"Ёшлар фестивали" доирасидаги тадбирлар ва лойиҳалар давом этмоқда.


Шухратжон Хасанов,

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

Гулистон туман бўлими мутахассиси








Report Page