Гулистон туманида "Ёшлари фестивали" доирасида ташкил этилган "Куйла ёшлигим" номли тадбирда ёшлар ўз санъатларини намоён қилишди.

Гулистон туманида "Ёшлари фестивали" доирасида ташкил этилган "Куйла ёшлигим" номли тадбирда ёшлар ўз санъатларини намоён қилишди.

@yoshlarovozi_new
Фото: Акбар Ўсаров

Гулистон туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Маданият бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Гулистон туманидаги Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-Мусиқа ва санъат мактабида "Ёшлар фестивали" доирасида "Куйла ёшлигим" номли тадбир ташкил этилди.

Фото: Акбар Ўсаров
Фото: Акбар Ўсаров

Тадбирда ёшлар томонидан куйланган дилтортар қўшиқлар, жажжи қизалоқларнинг дилни яйратувчи наволарга тушган рақслари барчага бирдек кўтаринкилик бахш этди.

Фото: Акбар Ўсаров
Фото: Акбар Ўсаров
Фото: Акбар Ўсаров

Ёшларнинг кўтаринки кайфиятдаги чиқишлари барчага манзур бўлди. "Ёшлар фестивали" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.


Шухратжон Хасанов,

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги

Гулистон туман бўлими мутахассиси.






Report Page