Байрам кунлари арафасида мурувватга муҳтож оилаларга саҳоват кўрсатиш эзгу иш
@guliston_t_pressГулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан "Янги йил" байрам кунлари арафасида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, "Темир дафтар" рўйхатидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга меҳр-саҳоват кўрсатишдек эзгу ишларни олиб бориш ва байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида уларга байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Тумандаги 300 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга байрам совғалари тарқатилди.
Албатта, халқимизнинг эҳтиёжманд одамларни байрам кунлари арафасида йўқлаб, меҳр-мурувват кўрсатишдек эзгу қадриятлари тобора мустаҳкамланаётгани жамиятимизнинг катта ютуғидир.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати