Ижтимоий тармоқларда “Сайловда номзодларнинг кузатувчиларидан эътиборлироқ ва сергакроқ бўлишни сўраймиз. Сирдарё 215 сайлов участкасида бир неча киши номидан овоз бериш ҳолати кузатилибди. Номзодларнинг ваколатли вакиллари ўз вақтида тўхтатиб қолишибди” с…

Ижтимоий тармоқларда “Сайловда номзодларнинг кузатувчиларидан эътиборлироқ ва сергакроқ бўлишни сўраймиз. Сирдарё 215 сайлов участкасида бир неча киши номидан овоз бериш ҳолати кузатилибди. Номзодларнинг ваколатли вакиллари ўз вақтида тўхтатиб қолишибди” с…

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани сайлов комиссияси

Барчаларингизга маълумки, бугун 22 декабр куни Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови жараёнлари давом этмоқда. Шу қатори Гулистон туманидаги сайлов участкаларида ҳам сайлов жараёнлари кўтарингки руҳда, жуда бир бошқача кайфиятда давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “Сайловда номзодларнинг кузатувчиларидан эътиборлироқ ва сергакроқ бўлишни сўраймиз. Сирдарё 215 сайлов участкасида бир неча киши номидан овоз бериш ҳолати кузатилибди. Номзодларнинг ваколатли вакиллари ўз вақтида тўхтатиб қолишибди” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар туман сайлов комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ушбу холат юзасидан "Сирдарё вилояти, Гулистон туманидаги 215-участка сайлов комиссияси томонидан бир сайловчи икки нафар сайловчи номидан овоз бериш ҳолати аниқланиб, ортиқча бюллентерларни сайлов қутисига ташлаш олди олинди. Ушбу ҳолатлар такрорланмаслиги бўйича комиссия аъзоси огоҳлантирилди".

Аслида, видеорликда тавсирланган холатдаги фуқаро ёнида унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлганлиги, яширин кабинада овоз бериб бўлгандан сўнг, турмуш ўртоғидан оёғи оғриётганлиги сабабли ўзининг сайлов бюллетенларини ҳам сайлов қутисига ташлашни илтимос қилганлиги аниқланди.

Сайлов участкаларида кузатувчилар ўз ўрнида бўлганлиги сабабли бу холатни олдини олинган.

Гулистон тумани сайлов комиссияси ахборот хизмати

Report Page