Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров сайлов участкасида.

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров сайлов участкасида.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Сайловлар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу сиёсий жараёнларни ўтказиш учун ташкил этилган сайлов участкаларининг холати билан танишиш мақсадида Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров Бешбулок ҚФЙдаги 5-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 201-сайлов участкасида бўлди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Туман хокими Ш.Гафуров участка сайлов комиссияси аъзоларининг иш фаолиятлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Мазкур сайлов участкаси фаолияти билан танишув давомида туман ҳокими мутасаддиларга барча сайлов участкалари фаолиятини худди шундай қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда ташкил қилиш, сайловларни очиқ, ошкора ва холислик мезонлари асосида юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page