ЙЎЛ ХАРИТА ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ЙЎЛ ХАРИТА ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

@guliston_t_press
images

Гулистон туманида жиноятларни жиловлаш, жаноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг 40-банди ижросини таъминлаш юзасидан жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди томонидан Сирдарё вилоят ИИБ 40-сон манзил колонияси алоҳида ташкил этилган залида колония ходимлари ва маҳкумлар учун юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида семинар машғулоти ўтказилди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини реал таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга суд ҳокимияти мустақиллигини, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслигини таъминлашга оид қатор ислоҳотлар ўтказилиб, ушбу ислоҳотлар тизимли давом эттирилаётгани алоҳида таъкидланди.

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, судлар фаолияти самарадорлигига эришиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошишига, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаб, қонунийликни мустаҳкамлаб, адолатни таъминлашга хизмат қилиши тушунтирилди.

Семинар машғулоти якунида жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг раиси М.Сафаров суд-ҳуқуқ сохасидаги ўзгаришлар юзасидан манзил колония ходимлари ҳамда маҳкумлар томонидан берилган барча саволларга жавоб берди.

Жиноятишлари бўйича Гулистон туман суди раиси М.Сафаров

Report Page