"Менинг оилам-менинг бойлигим".
@yoshlarovozi_newГулистон туман ҳокимлиги, Гулистон туман Мактабгача таълим бўлими, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда Гулистон туманидаги 2-мактабгача таълим ташкилотида Сирдарё вилояти ҳокимлигининг "Оилавий қадриятлар ойлиги" тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар ва тарбияланувчи болалар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида "Менинг оилам-менинг бойлигим" кўрик-танлови ташкил этилди.
Кўрик-танлов "Энг бахтли кунларимдан фотосуратлар", "Оилам-менинг кичик ватаним", "Мен-мустақил юрт фарзандиман" шартлари асосида ташкил этилди.
Кўтаринки ва адолатли тарзда ўтган ва кўрик-танловнинг якуний ҳисоб-китобларига кўра 1-ўринни Раҳмоновлар оиласи эгаллади. Шунингдек, 2-ўринни Ҳожимуродовлар оиласи, 3-ўринни Алматовлар оиласи эгаллади. Кўрик-танловнинг қолган иштирокчилари ҳам ҳам турли номинацияларни қўлга киритишди.
Кўрик-танловнинг барча иштирокчиларига фахрий ёрлиқлар, дипломлар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Шухратжон Хасанов,
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги
Гулистон тумани бўлими мутахассиси.