Гулистон туманидаги "баъзи номсиз" кўчаларга "янги номлар" берилади - Кенгаш қарор лойиҳаси эълон қилинди (таклиф киритинг)

Гулистон туманидаги "баъзи номсиз" кўчаларга "янги номлар" берилади - Кенгаш қарор лойиҳаси эълон қилинди (таклиф киритинг)

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани харитаси

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг "Гулистон туманида географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Мазкур қарор лойиҳаси қуйидаги кўринишда эълон қилинган:

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгатириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилоятида топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 2019 йил 19 июндаги ҳамда 2019 йил 20 сентябрдаги йиғилиш баёнларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

    1. Гулистон туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссиясининг 2019 йил 25 ноябрдаги “Юлдуз” МФЙ, “Ишонч” МФЙ, “Сойибобод” ҚФЙ, “Зарбдор” МФЙ ҳудудларида наъмунавий лойиҳалар асосида қурилган турар жой массивлари ҳудудларида жойлашган кўчаларга, Шарқ ҳақиқати МФЙ “Ватан” бўлимидаги айрим кўчаларга янги номлар, “Соҳилобод” ҚФЙ ҳудудидаги марказий кўча ва маҳалла оралиғидан ўтувчи ариқ ёнидаги кўчаларга, шунингдек “Боёвут” маҳалласидаги кўчаларга янги ном бериш ва ўзгартириш тўғрисидаги 1/06-760-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

          2. Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссиясининг 2019 йил 25 ноябрдаги 1/06-760-сонли йиғилиш баённомасига асосан қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга берилаётган янги номлар иловага асосан тасдиқлансин.

          3. Туман худудидаги янги ном қўйилган ҳамда номлари ўзгарган кўчалар жойлашган қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:

          - қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кўчаларининг номларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда тегишли расмий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.

          4. Туман ҳокимининг ўринбосари О.Жўраевга:

- 10 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида ҳомий ташкилотлар ёрдамида) пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

5. Туман ИИБ (А.Файзиев)га:

-туман ҳудудларидаги номлари ўзгарган маҳалла фуқаролар йиғини ва кўчаларда яшовчи фуқароларга янги паспорт бериш ва уларни рўйхатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари О.Жўраев ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Хасанбоев зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                           Ш.Гафуров

Шунингдек, Кенгаш қарорига илова қилинмоқда.

Илова

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор лойиҳаси билан жорий йилнинг 27 декабрь кунига қадар қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиб, таклиф киритишингиз мумкин бўлади.

https://regulation.gov.uz/uz/document/11106

Report Page