Гулистон тумани ҳокими ўринбосари О.Жўраев ўзи ўқиган 16-сонли умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиларига "Сайлов- демократия кўзгуси" мавзусида маънавият дарси ўтди.

Гулистон тумани ҳокими ўринбосари О.Жўраев ўзи ўқиган 16-сонли умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиларига "Сайлов- демократия кўзгуси" мавзусида маънавият дарси ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, биз, кўп йиллар мактабдан анча узоқда бўлдик. Энди бу ўта муҳим долзарб масалани ҳар биримиз ўз иш фаолиятимизнинг асосий мезон бирлиги деб қарамоғимиз шарт. Улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий – Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир, дея таъкидлаган эди. Бугун биз келажак авлодимиз камол топаётган мактабларимизга ана шундай назар билан қарашимиз лозим. Сирдарёда ҳафтанинг ҳар жума куни – мактаб куни деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан, бугун 13 декабр куни Гулистон тумани ҳокими ўринбосари О.Жўраев ўзи ўқиган 16-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев 16-сонли умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиларига "Сайлов демократия кўзгуси" мавзусида маънавият дарси ўтди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

- Жорий йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов Ватанимиз янги тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз келажаги, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг суръати ва давомийлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ- дея, таъкидлади О.Жўраев.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ёшда ёшларда сиёсий дунёқараш камол топиб, давлат ва жамият миқёсида рўй бераётган жараёнларга муносабатларини билдира олиш қобилияти шаклланади. Мазкур ёшда фуқаролик паспортига эга бўлган ва жисмоний ҳамда маънавий, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан вояга етган деб ҳисобланади. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда О.Жўраев ўқувчиларда сайлов билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб берди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, ҳоким ўринбосари О.Жўраев мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати билан ҳам танишиб, ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўқувчилар дарс-машғулоти давомида сайлов қонунчилиги билан боғлиқ бошқа саволларга ҳам жавоб олишди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page