Гулистон туманида сектор раҳбарлари вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар билан суҳбатлашди.
Гулистон туманиМаълумки, 2022 йил 1 январдан Республиканинг барча маҳаллаларида вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади.
Шу муносабат билан, Гулистон тумани ҳокимлигида тумандаги сектор раҳбарларининг мавжуд 25 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиси лавозимида ишлаш истагида бўлган номзод ёшлар билан суҳбатлар уюштирилди.
Суҳбатлар жараёнида Республикамизда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга оид қабул қилинган қарор ва фармонлар, маҳаллаларда қай тартибда ишни ташкил қилиш тўғрисидаги ёшларнинг билимлари ва қарашлари синовдан ўтказилди.
Энг муносиб деб топилган ёшлар сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозимида фаолиятларини олиб боришларига тавсия этилди.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон туман бўлими.