Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан Гулистон туманида жойлашган 40-сонли жазони ижро этиш манзил колониясида Президент Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан Гулистон туманида жойлашган 40-сонли жазони ижро этиш манзил колониясида Президент Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

@guliston_t_press

Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан Гулистон туманида жойлашган 40-сонли жазони ижро этиш манзил колониясида Президент Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг тақдимоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Фото.Гулистон тумани

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари М.Хаитов сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик жамият барпо этиш, юрт тараққиётини янада юқори даражага кўтариш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб шунингдек Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилгани билан аҳамиятли эканлиги, китоб ўқувчида Янги Ўзбекистоннинг замонавий, демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур уйғотишини, шу билан бирга, ҳар бир фуқарони янги, илғор ғоялар, эзгу ташаббуслар билан ишлашга ундаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига тўхталар экан Давлатимиз мадҳияси ёшу кекса қалбига озод ва обод Ватанимиздан ғурурланиш туйғусини инъом этаётганини ҳақида сўз юритди.

Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани

Шунингдек тадбирда эл ардоғидаги шоира Ҳимоят Назарова ҳам сўз олиб, сўнгги йилларда халқимизнинг меҳр-мурувват ва хайру саховатга йўғрилган боқий анъаналарига содиқлик, яратилаётган имконият ва шароитларга шукроналик ҳисси ҳақида таъкидлаб, жазони ўтаётган маҳкумларнинг оила бағрига қайтгандан сўнг, тўғри йўлдан бориб, ватанимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшишлари, яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишлари лозимлиги ҳақида сўз юритди ва ўзи муаллифлигидаги ватанни мадҳ этувчи бир қанча ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди ва ўзининг китоблар жамланмасини совға сифатида тақдим этди.

Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани
Фото.Гулистон тумани

Тадбир сўнггида Президент Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китоби бўйича жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилиши ва ғолиб бўлганларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалар юборилиши келишиб олинди.

Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси







  



Report Page