Ижтимоий тармоқларда "«Газ босими паст, уйлар совуқ...»” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "«Газ босими паст, уйлар совуқ...»” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат юзасидан

@guliston_t_press
Расмий муносабат

Гулистон туманидаги Мустақиллик маҳалласи Маржон кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан газ таъминотини яхшилаб берилишини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатлари туман хокимлиги, «Худудгаз Сирдарё» ГТФ "Гулистонтумангаз» бўлими ва тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди.

Ушбу маҳалла фуқароларига шуни маълум қилмоқчимизки, «Худудгаз Сирдарё» ГТФ "Гулистонтумангаз» бўлимининг маълумотномасига асосланиб, юқорида кўрсатилган Мустақиллик маҳалласида 484 та хонадонлар “Гулистон ГТШ” дан табиий газ билан таъминланади. Шунингдек, “Гулистон ГТШ” дан туман бўйича 4235 та хонадон табиий газ билан таъминланади. Гулистон ГТШ” дан биринчи эса Гулистон шаҳри, иккинчи Мирзаобод тумани, учинчи Боёвут тумани хамда оҳири Гулистон тумани табиий газ билан таъминланганлиги сабабли табиий газ босими пастлиги кузатилмоқда. 2020 йил куз-қиш мавсумида туманнинг Мустақиллик маҳалласига ўрнатилган 2 дона юқори босимли Газ тақсимлаш қурилмаси (ГТҚ) га кириш босими 200 сув устунини ташкил қилиб, чиқиш босими  100 мм сув устунини ташкил қилмокда. Хақиқатда меъёр бўйича олиниши керак бўлган газ босими кириш 0,5 кг/см2 ни чиқиш босими 0,05 кг/см2ни ташкил қилиши керак. Юқоридаги маҳалланинг меъёрий олиниши керак бўлган кунлик фонд микдори жами 7,454 минг метр куб бўлиб, ҳакикатдан олинаётган газ микдори ўртача кунлик 6,038 минг метр куб ташкил қилмокда, бу 80% ни ташкил килади.

"Гулистонтумангаз" бўлими маълумотномаси

Хозирги кунда об-ҳавонинг пасайиши натижасида табиий газга бўлган эхтиёж ҳам ошган. Мустақиллик маҳалласи Маржон кўчасидаги хонадонлар марказий юқори босим ГТҚдан узоқ масофада яъни охирги истеъмолчи бўлганлиги сабабли ушбу хонадонларга газ босими паст етиб бормоқда. Бундан ташқари, юқоридаги маҳаллага Гулистон туманига қўшни бўлган Гулистон шахри, Мирзаобод ва Боёвут туманларидаги истеъмолчиларидан сўнг табиий газ етиб келишини маълум қилинган.

Шундай бўлсада, мазкур холат юзасидан 2020 йил 9 декабр куни ушбу маҳаллага ўрнатилган газ тақсимлагич қурилмаларига кунлик назорат ўрнатилди ва юқоридаги холат юзасидан Мустақиллик МФЙ Маржон кўчасидаги фуқароларга тушунтиришлар берилди.

Гулистон тумани хокимлиги ва мутасадди ташкилот рахбарлари ушбу мурожаатни ўринли деб ҳисоблаб, қуз-қиш мавсумида табиий газни барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга тайёр эканлигини билдиради.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page