Бугун Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ва сектор раҳбарлари "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва фермерларга вилоят ҳокимининг совғаларини топширди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни белгилаш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган қонунга кўра декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланди. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги ходимлари бу кунни катта шодиёна билан нишонлашмоқда. Шу муносабат билан бугун 9 декабр куни туман ҳокимлигида Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ва сектор раҳбарлари биргаликда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва илғор фермерлар вилоят ҳокимининг совғалари билан тақдирланди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокими барча қишлоқ хўжалиги ходимларини ва фермерларни сана муносабати билан самимий табриклади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page