Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқуловнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан туман аҳолисига йўллаган байрам табриги

Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқуловнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан туман аҳолисига йўллаган байрам табриги

@guliston_t_press
Гулистон тумани ҳокими

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Сизларни улуғ айём — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Қадрли туманимиз аҳолиси!

Ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий қиёфаси, одамларимизнинг дунёқараши бутунлай ўзгаргани, ҳар бир юртдошимиз мамлакатимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани Бош қомусимизнинг ҳаётбахш қудрати ва улкан салоҳиятидан далолат беради.

Ана шу улкан салоҳиятга таяниб, халқимиз бугунги кунда мураккаб синовларни мардона енгиб, юртимизда эркин, обод ва фаровон ҳаёт — янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда.

«Янги Ўзбекистон» деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда.

Конституциямиз яратиб берган улкан ҳуқуқий имкониятларнинг самараси бўлган бундай ютуқ ва натижалар барчамизга албатта юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Қадрли дўстлар !

Биз, Ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямизни нафақат мустақиллигимизнинг ҳуқуқий негизи, балки “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси остида буюк мақсад сари бирлаштирувчи муҳим қонуний ҳужжат сифатида ҳам ардоқлаймиз.

Конституциямиз қабул қилинган кундан бошлаб юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда Асосий Қомусимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда.

Халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсадидир.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолининг турмуш даражаси ва реал даромадлари албатта ошиб бормоқда. Шундай бўлса-да, бу борада ҳали олдимизда кўплаб вазифалар турибди.

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Туманимизда ҳам ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошиб, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришнинг кўпайиши, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантирилишига алоҳида эътиборнинг кучайтирилиши натижасида кўплаб қўшимча иш ўринларини яратилиши ҳам бунинг яққол мисолидир.

Бошқа соҳаларда жумладан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам кўплаб мисоллар келтириб ўтишимиз мумкин.

Азиз дўстлар !

Мана шундай тинч, осойишта меҳнат қилишимиз замирида бундан 29 йил муқаддам қабул қилинган Бош Қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асос бўлиб турибди.

Барчангизни, яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кунга 29 йил тўлиши муносабати билан шахсан ўз номимдан ва туманимиз халқи номидан самимий табриклайман. Сизларга тинчлик-хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилайман.

Сайдимқул Бегимқулов

Гулистон тумани ҳокими

Report Page