8-декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Гулистон туманида байрам тадбири бўлиб ўтди.
@guliston_t_pressХалқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан бугун 6 декабр куни тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва саънат мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ш.Гафуров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилот, муассаса ва корхона раҳбарлари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, Давлат мукофоти соҳиблари, хотин-қизлар вакиллари, ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими Ш.Гафуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 27 йил тўлиши муносабати билан тантана иштирокчиларини самимий табриклади.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 27 йил тўлиши муносабати билан тайёрланган бадиий байрам дастури намойиш этилди.
Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати