Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров сектор раҳбарлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш жараёнлари билан танишиши давом этмоқда.

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров сектор раҳбарлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш жараёнлари билан танишиши давом этмоқда.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Айни кунларда туман машина-трактор паркида тишли ва дискли борона, чизель-культиватор ҳамда мола-текислагич каби ерларни экишга тайёрлаш машиналари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров сектор раҳбарлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш жараёнлари билан танишди.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда қишлоқ хўжалигининг моддий техника базасини, жумладан ер ҳайдаш, экиш, экинларга ишлов бериш, ҳосилни йиғиб-териб олиш техникалари ва агрегатлари билан таъминланиш даражасини доимий равишда янгилаб бориш ҳамда мавжуд техникаларни ўз вақтида сифатли таъмирдан чиқариш ишлари муҳим ахамият касб этади. Хозирги кунда туман МТП корхонасида 86 дона чопиқ тракторлари, 90 дона култьтиваторлар, 44 дона чигит экиш сеялкалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирланмоқда.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида малакали механизатор ва мутахассисилар жалб этилиб, уларга етарли шарт-шароитлар яратилган.

Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати
Фото. Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Бунинг натижасида бугунги кунга техникаларнинг 85 фоизи таъмирдан чиқарилиб, таъмирдан чиққан ҳар техника ва агрегатлар сифат комиссияси томонидан қабул қилиб олинмоқда.

Гулистон тумани хокимлиги ахборот хизмати

Report Page