Хитойнинг Fuzhou шаҳрида бўлиб ўтган расмий учрашувда Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Ш.Якубов томонидан "Ўзбекистонга инвестицияларни киритинг" мавзусида тақдимот ўтказилди.
@guliston_t_pressЖорий йил 4 декабрь куни Хитойнинг Fuzhou шаҳрида бўлиб ўтган расмий учрашувда Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Якубов томонидан "Ўзбекистонга инвестицияларни киритинг" мавзусида тақдимот ўтказилди.
Ушбу тақдимотда Fuzhou шаҳар губернатори ўринбосари жаноб У. Цзынбинь ва ушбу шаҳарнинг тадбиркорлари иштирок этишди.
Шунингдек, тақдимотда Европа Иттифоқи вакиллари ҳам қатнашдилар.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати