Гулистон тумани хотин-қизлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Гулистон тумани хотин-қизлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Жорий йилнинг 1 декабр куни Гулистон тумани хокимлиги мажлислар залида туман хотин-қизлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман Хотин-қизлар кенгаши аъзолари, туман Адлия бўлими, туман отинойилари ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Йиғилишда кенгаш фаолияти, иш режада белгиланган вазифалар ва келгусида амалга ошириладиган режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Фото. Гулистон тумани

Кун тартибида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябридаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” ги 641-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларининиг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, Хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш борасида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича ҳудудларда олиб борилган ишлар “Дўстлик” маҳалласи мисолида таҳлил қилиниб, маълумот берилди.

Фото. Гулистон тумани

Ёшларни оилавий ҳаётга ҳар томонлама тайёрлашнинг муҳимлиги, оила муқаддаслиги, эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида, Оилавий ажралишларнинг олдини олиш, айниқса оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини янада жонлантириш ва унга қарши курашиш жамиятнинг ҳар бир вакилининг вазифаси бўлмоғи лозимлиги таъкидланди.

Фото. Гулистон тумани

Шунингдек, Кенгаш йиғилишида туман Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ва Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишда Гулистон туман ИИБ хотин қизлар билан ишлаш бўлинмаси томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ўзбек миллий кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган “Нафосат” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги қатор масалалар кўриб чиқилди.

Фото. Гулистон тумани

Гулистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page