Гулистон тумани Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ўртасида "Ноёб кўргазмали материаллар" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
https://t.me/guliston_t_pressМактабгача таьлим ташкилоти педагогларининг касбий махорати, ижодий қобилиятлари, изланувчанлиги, яратувчанлигини янада ошириш, илғор тажрибаларини кенг оммавийлаштириш, касбий фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида Гулистон тумани Мактабгача таълим ташкилотларида "Ноёб кўргазмали материаллар" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик танлов тумандаги 22-сонли МТТда ташкил этилди.
"Ноёб кўргазмали материаллар" кўрик-танловининг туман босқичида 1-ўринга 2-МТТ тарбиячиси Хусанова Фарида муносиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Гулистон тумани Мактабгача таълим бўлими ахборот хизмати