Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров тумандаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қишга тайёргарлик ҳолатини ва сайлов участкалари билан танишиши давом этмоқда.
@guliston_t_pressАввал хабар берганимиздек, Бугун ҳам яъни 27 ноябр куни Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров тумандаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қишга ва сайлов участкаларини сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишиши давом этмоқда. Жумладан, тумандаги Боёвут СИУдаги 24, 6-сонли ҳамда Боёвут қишлоқ врачлик пункти, Фурқат МФЙдаги 30-сонли, Сохилобод ҚФЙдаги 15-сонли ва Ўзбекистон қишлоқ врачлик пунктларининг куз-қишга тайёргарлик холатини ва ушбу худудлардаги 7 та яъни 186, 187, 188, 189, 193, 194 ва 195-сайлов участкаларининг сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишиб чиқди.
Туман хокими Ш.Гафуров сайлов участкаларидаги зарурий воситаларнинг холати, тиббиёт хоналари ва сайлов участкасидаги исситиш тизимлари билан ҳам танишди.
Сайлов участкаларидаги тунги ёритиш чироқларининг ҳолати, фуқароларнинг кириш-чиқиш жойларини хам кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Аниқланган айрим камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати