Zo'r TV телеканалида "Гулистон туманидаги «Юлдуз» маҳалласи «Шодлик» массиви аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар хусусида-яроқсиз уйлар учун ажратилган пуллар берилмаябди" номи билан эфирга берилган лавҳа юзасидан МУНОСАБАТ

Zo'r TV телеканалида "Гулистон туманидаги «Юлдуз» маҳалласи «Шодлик» массиви аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар хусусида-яроқсиз уйлар учун ажратилган пуллар берилмаябди" номи билан эфирга берилган лавҳа юзасидан МУНОСАБАТ

@guliston_t_press

Zo'r TV телеканалида "яроқсиз уйлар учун ажратилган пуллар берилмаябди" номи билан эфирга берилган лавҳа юзасидан Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ваколати доирасида ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш натижаларига кўра, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилоят филиалининг маълум қилишича, Гулистон туманидаги «Юлдуз» маҳалласи «Шодлик» массивида 2018 йил давлат дастурига асосан пудрат корхонаси “Бухоро йўл транс барака” МЧЖ билан 10 та 2 сотихли уй-жой қуриб топшириш бўйича пудрат шартномаси имзоланган. Ушбу уй-жойларнинг камчилиги юзасидан “Бухоро йўл транс барака” МЧЖ пудрат корхонасига нисбатан жиноий иш очилиб, ҳар бир уй-жойларнинг камчилиги бўйича нуқсон далолатномалари тузилиб, тузилган далолатномаларга асосан 220 000 000 (икки юз йигирма миллион) сўм зарар аниқланган. Аниқланган зарар пудрат корхонаси “Бухоро йўл транс барака” МЧЖ томонидан қопланган. Зарар суммаси Гулистон шаҳар Мажбурий ижро бюросининг ҳисоб-рақамига келиб тушган бўлиб, келиб тушган пул маблағи Мажбурий ижро бюроси томонидан «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилоят филиали филиалига қўйилган инкассаларга ечиб олинган. Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди томонидан ижро варақасида кўрсатиб ўтилган сумма массив ҳисоб рақамига Гулистон шаҳар мажбурий ижро бюроси томонидан тўлиқ ўтказиб берилмаган. Мажбурий ижро бюроси томонидан «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилоят филиали фойдасига 13 000 000 000 (ўн уч миллиард) сўм маблағ ундирилмасдан келинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ўрганиш давомида «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Сирдарё вилоят филиали Мажбурий ижро бюросига бир неча бор хақдорлигини ва юқоридаги маблағни ундириб бериш тўғрисида ёзма равишда маълум қилинганлиги, лекин ушбу мурожаатларга ҳеч қандай муносабат билдирилмаганлиги маълум бўлди. Ҳозирда юқоридаги холат юзасидан уй-жой эгалари билан қўшимча келишув имзоланиб, тузилган далолатномадаги суммалар уй-эгаларининг пластик рақамига ўтказиб берилиши маълум қилинди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page