Гулистон туманида Гидропоника усулидаги замонавий иссиқхона ишга туширилди.

Гулистон туманида Гидропоника усулидаги замонавий иссиқхона ишга туширилди.

https://t.me/guliston_t_press
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Шу ўринда, Гулистон туманидаги "Суннат Жонибек файзи" МЧЖ томонидан умумий лойиҳа қиймати 11,6 млрд. сўм бўлган гидропоника усулидаги замонавий иссиқхона ишга туширилди. Шундан, лойиҳанинг 1,0 млн АҚШ доллари тараққиёт жамғармаси маблағлари ва 3,3 млрд. сўми тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманнинг Зарбдор маҳалласидаги ушбу гидропоника 2,0 гектар майдонни ташкил этиб, гидропоника Жанубий Корея технологияси асосида бунёд этилди. Эътиборлиси, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар табиий биологик усулда, яъни асалари ёрдамида чанглатилади. Бунинг учун Туркиядан мингга яқин асалари келтирилган.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Иссиқхона фаолиятини бошлаши билан 20 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Гидропоника тупроқсиз, фақат озуқа моддалар билан тўйинтирилган сув ёрдамида деҳқончилик қилишни англатади. Бу усул асосан, европа мамлакатларида оммалашган. Кунчиқар юртда деярли барча полиз ва сабзавот экинлари тўйинтирилган сув ёрдамида етиштирилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иссиқхонада бир мавсумда гектаридан 200 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Айни пайтда бу ерда помидор етиштириш йўлга қўйилган. Тайёр маҳсулотнинг 70 фоизи ёки 420,0 минг АҚШ долларлик маҳсулот Россия ва Қозоғистон давлатларига экспортга йўналтирилади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу гидропоника жуда юқори технологиялар асосида қурилган бўлиб, замонавий иссиқхонанинг намлиги, хаво харорати доимий назоратга олинган. Бу эса маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Замонавий иссиқҳонанинг ишга туширилиши натижасида қўшимча 32 млн. сўмдан ортиқ туман маҳаллий бюждетига тушумлар тушиши кутилмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page