Гулистон туманидаги Мактабгача таълим ташкилотларида "Эҳтиёткор пиёда хафтаси" мавзусида машғулотлар ўтказилмоқда.
https://t.me/guliston_t_pressГулистон туманидаги Мактабгача таълим ташкилотларида "Эҳтиёткор пиёда хафтаси" мавзусида машғулотлар ўтказилмоқда. Хусусан, тумандаги 2-сонли МТТда "Эҳтиёткор пиёда хафтаси" мавзусида машғулот ўтказилди. Мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган машғулот тарбиячи Хусанова Фарида томонидан ташкилотнинг катта гуруҳ тарбияланувчиларига ташкил этилди.
Ушбу машғулотга туман ИИБ йўл харакати хавфсизлиги ходимлари таклиф этилди.
Машғулотдан кўзланган мақсад, боғча тарбияланувчиларида йўл харакати хавфсизлиги бўйича дастлабки маълумотларни шакллантириш, йўл харакати қоидаларини ўргатишдир.
Гулистон тумани Мактабгача таълим ташкилоти ахборот хизмати